СИМФОНИК ОРКЕСТРДА ДИРИЖЁРНИНГ РОЛИ
Abstract
Мақола симфоник оркестрда дирижёрнинг ролини таҳлил қилади. Унда дирижёрнинг асосий вазифалари, ритм ва темпни белгилаш, ижронинг эмоционал ривожланишини бошқариш, динамикани аниқлаш, оркестр аъзолари билан ишлаш ва мусиқанинг тўлиқ контекстини тушуниш каби муҳим аспектлар кўриб чиқилади. Мақолада дирижёрнинг оркестрни синхронлаштиришдаги муҳим роли ва ижро сифатига қўшадиган ҳиссаси таърифланади. Дирижёрнинг оркестр аъзоларини раҳбарлик қилиш, уларнинг ишини мувофиқлаштириш ва мусиқанинг аниқ ижросини таъминлашдаги лидерлик мавқеи хусусида фикрлар билдирилган. Шунингдек, дирижёрнинг техник ва эмоционал кўрсатмалар оркестрнинг ижро сифатига қандай таъсир қилиши ва оркестр аъзоларининг жамоавий иши билан боғлиқ муҳим жиҳатлар баён қилинган. Мақола симфоник оркестр ижросини мукаммал қилишда дирижёрнинг ролини тушунишга ёрдам беради.
References
1. Турсонов, М. (2009). Мусиқа санъати ва оркестр. Тошкент: О‘zbekiston
2. Шарипов, С. (2012). Дирижёрлик санъати. Тошкент: Узбекистон миллий энциклопедияси.
3. Петров, И. (2015). Симфоник оркестр ва дирижёрлик: назария ва амал. Москва: Современная музыка.
4. Муҳаммадалиев, А. (2018). Оркестр ва дирижёрнинг ижро санъати. Тошкент: Маърифат.
5. Жураев, Н. (2016). Мусиқа ва оркестр: тарих ва замонавийлик. Тошкент: Тошкент давлат нашри.