БИОМАССА ВА БИОЭНЕРГИЯ
Abstract
Биоэнергия инсоният сув энергияси ва анъанавий энергия манбаларидан фойдаланишни бошлашигача энг кенг тарқалган энергия манбаи бўлган. Биоэнергия – бу турли кўринишдаги биологик массадан олинадиган энергиядир. Биомассадаги энергия қуёш туфайли, яшил барглар томонидан қуёш нурларини ютилиши - фотосинтез жараёни орқали йиғилган. Фотосинтез туфайли оддий кимёвий моддалар – карбонат ангидрид ва сувдан органик моддалар синтез қилинади ва кислород ажраб чиқади.