МАХТУМҚУЛИ ШЕЪРЛАРИДАГИ АЙРИМ АРАБИЙ СЎЗЛАР ХУСУСИДА
Abstract
Туркманларнинг буюк мутафаккир шоири Махтумқули Фироғий ўз халқи қалби тубидаги армонлари-ю, орзу-истакларини баён қилган бетакрор ижодкордир. Ўз миллатининг адабий олами, дунёқараши ва менталитетини ифодачиси бўлган Махтумқули шеърлари орадан уч аср ўтганига қарамай, ҳали шу кунга қадар ҳақиқат садоси бўлиб эшитилади. Одамларга ўгит беради, муаммоларига ечим тақдим этади ва дардманд кўнгилларга малҳам бўлади. Шу сабаб шоир аслида туркман халқининг фарзанди бўлса ҳам, уни дунёнинг жуда кўп мамлакатларида шеърият шайдолари севиб, ардоқлаб мутолаа қилади.
 
							


