БИДЪАТ ВА ХУРОФОТЛАР.
Abstract
«Бидъат» – сўзи луғатда «бир нарсани янгидан пайдо қилиш» маъносини англатиб, динга кириб келган янгиликка нисбатан ишлатилади. «Хурофот» эса, исломгача мавжуд бўлган қадимий диний эътиқодларга оид урф-одатлар, тўқима ривоят ва афсона, ирим-сирим, сеҳр, фолбинлик, қабр, тумор каби нарсалардан ёрдам сўраш, динда бўлмаган тўқима одатлардан иборат. Бидъат ва хурофотлар дин душманлари томонидан тўқиб чиқарилган ва халқ орасида тарқатилган манбаси йўқ ва ҳужжатсиз гаплар ҳисобланади. Масалан, балиқ еса жиғилдони тозаланиб, луқмаси ҳалол бўлади, рўза ойида тухум еб бўлмайди, ўлик чиққан хонадонда сумалак, ҳалим пиширилмайди, ифторликка ҳамирсиз овқат тайёрлаш лозим, мавлуд ўқилса хонадон соҳиблари қатнашмайди қабилидаги гапларга ишониш айни жоҳилликдир.
